Slideshow Image 1 Slideshow Image 2 Slideshow Image 3 Slideshow Image 4

22:28
Юлдуз Турдиева янги клип суратга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева яқиндагина "Қайғуларим кет" номли таронаси билан мухлисларини қувонтирган эди. Аллақачон тингловчиларини топиб улгурган бу қўшиқдан сўнг, хонанда навбатдаги қўшиқлар устида ижодий ишларни бошлаб юборди. Бу сафар Юлдуз Турдиева тожик тилида янги қўшиқ ёзди ва унга видеоклип ҳам тасвирга олдирди. Мусиқий асар "Дарди ишқ" деб номланади. Бу композицияни яратишда Тожикистонлик маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилди. Қўшиқ сўзи шоир Сафар қаламига мансуб. Бастакор Даврон Раҳматзод. Тарона сокин. Унга трек услубида видеоклип суратга олинди. Клип режиссёри Шуҳрат Мавлонов. Яқин кунларда қўшиқ ва клип биргаликда халқимизга ҳавола қилиниши режалаштирилган.

Просмотров: 99 | Добавил: Said | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar


Rasmiy web sahifa 2018


  • INSTAGRAM

  • TELEGRAM

  • FACEBOOK